Сурия армияси жангчилари кўнгиллилар кўмагида Алеппо шарқидаги операция чоғида 3 мингдан ортиқ ИШИД жангариларини ўлдирди ва яралади. Ушбу ҳудудда ал-Жараҳ аэропортини озод қилиш операцияси давом этмоқда, деб хабар беради «ТАСС».
Айтилишича, Сурия қўшинлари, шунингдек, 24 зирҳли машинани, 11 миналаштирилган автомобилни, олти йирик қуролни ва тўққиз қурол-яроғ омборини йўқ қилган, 60 дан ортиқ қўмондонлик пункти ишдан чиқарилган.
Ҳукумат қўшинлари аэропорт устидан назорат ўрнатгани ҳақидаги ахборот 13 май куни тарқатилган эди, аммо унинг атрофида ҳамда Фрот устидаги Асад сув омбори яқинида тўқнашувлар давом этаётган эди. Охирги уч ой ичида мазкур ҳудудда армия 170 қишлоқ ва фермани озод қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)