Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан бир қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда 25—27 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида анъанавий «Китоб байрами» ўтказилади. Бу ҳақда «Дарё»га агентлик мутасаддилари маълум қилди.

Фото: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Фото: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Сайл тарзида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбир кун тартибидан китоблар тақдимоти, ношир ва муаллифлар, китоб графикаси рассомлари билан ижодий учрашувлар, мушоиралар ва суҳбатлар, совринли интеллектуал викториналар, шунингдек, «Китобсеварларни қутлаймиз!» номли концерт дастури ўрин олган.

26 май куни «Китоб – миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси» мавзусидаги V илмий-амалий конференция ҳам бўлиб ўтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар