Ўтган ҳафтада Нигерия соҳилларида қароқчилар ҳужуми оқибатида Россия фуқароси ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Жорий йилнинг 15 май куни Гвинея кўрфазида, Нигерия соҳилларида қароқчилар ҳужуми амалга оширилди, бунинг оқибатида бир неча денгизчи, шу жумладан, РФ фуқароси олиб қочилди», — маълум қилди Россиянинг Нигериядаги элчихонаси пресс-атташеси Иван Лидкин.
Пресс-атташе айни пайтда хавфсизлик нуқтаи назаридан бошқа ахборот тақдим эта олмаслигини қўшимча қилиб ўтди.
Гвинея кўрфазида африкалик қароқчилар баъзан чет эл кемаларига ҳужум уюштириб туради.
Изоҳ (0)