Футбол бўйича Англия Премьер-лигасида навбатдаги мавсумга якун ясалди.
Ҳарри Кейн
Чемпионат давомида 29 та гол уришга муваффақ бўлган «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн «Олтин бутса» билан тақдирланди. Бу борада унга рақобатчилик қилган «Эвертон» аъзоси Ромелу Лукаку ҳисобида 25 та гол бор эди.Тибо Куртуа
«Челси» посбони Тибо Куртуага эса «Олтин қўлқоп» насиб қилди. Бельгиялик посбон битта мавсумнинг 16 та учрашувида дарвозасидан гол ўтказиб юбормади. «Тоттенҳэм» посбони Уго Льорисда эса бу кўрсаткич 15 тага тенг эди.Антонио Конте
Антонио Конте билан «Челси» супер натижа қайд этганини эътироф этиш керак. Лондон клуби мавсумнинг 30 та ўйинида зафар қучиб, рекорд ўрнатди. АПЛ чемпиони бўлган клубларнинг ҳеч бирига битта мавсумда 30 та учрашувда зафар қучиш насиб қилмаганди.Жон Терри
«Сандерленд»га қарши ўйинда «Челси»нинг афсонавий футболчиларидан бири бўлган Жон Терри карьерасига якун ясади. Уни рамзий маънода 26-дақиқада алмаштиришди. Бир неча йиллар давомида «Челси» ҳимоясини сардор сифатида қўриқлаган Терри 26-рақамли футболкасида майдонни мухлислар олқиши остида тарк этди.
Изоҳ (0)