Фаолиятини профессионал боксда давом эттираётган ўзбекистонлик Фазлиддин Ғоибназаров ўзининг иккинчи жангини бугун — 21 май тонгида ўтказди.
«Оламспорт» хабарига кўра, Ғоибназаров америкалик Агустин Маурасга қарши саккиз раунд жанг олиб борди ва якунда ғолиб чиқди. Жанг якунида ҳакамлар ўзбекистонлик боксчи 80:72 ҳисобида устун келганини қайд этган.
Америкалик промоутер Боб Арум билан ҳамкорлик қилаётган Фазлиддин Ғоибназаров ўзининг биринчи жангида америкалик Виктор Васкесни иккинчи раунддаёқ нокаут қилишга муваффақ бўлганди.
Маълумот учун, Ғоибназаровнинг иккинчи жангдаги рақиби Агустин Маурас 1990 йилда туғилган бўлиб, профессионал рингда бунга қадар 11 та жанг ўтказган ва шуларнинг 6 тасида рақибларини мағлуб этганди. Икки жанг унинг мағлубияти билан якун топган, яна 3 тасида ғолибни аниқлаб бўлмаган. Эндиликда унда мағлубиятлар сони ҳам 3 тага етди.
Изоҳ (0)