Фаолиятини профессионал боксда давом эттиришга қарор қилган Фазлиддин Ғоибназаров эртага — 21 май куни иккинчи катта жангида рингга чиқади.
«Оламспорт» маълумотига кўра, бунда унга америкалик Агустин Маурас рақиб бўлади. Жанг Нью-Йоркда жойлашган машҳур «Мэдисон Сквер Гарден» аренасида ўтади.
Агустин Маурас 1990 йилда туғилган. У профессионал рингда ҳозирга қадар 11 та жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг 6 тасида рақибларини мағлуб этган ва иккитасида имкониятни бой берган. Яна 3 та жангда ғолибни аниқлаб бўлмаган.
Бугун боксчиларда вазн ўлчаш маросими ўтказилади.
Фазлиддин Ғоибназаров профессионал боксдаги илк жангини америкалик Виктор Васкесга қарши ўтказиб, рақибини иккинчи раунддаёқ нокаут қилишга муваффақ бўлганди.
Изоҳ (0)