БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси Жанубий Суданда ҳарбийлар томонидан тинч фуқароларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ 114 ҳолат кузатилганини билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бошқарма 2016 йили Ей шаҳри атрофида инсон ҳуқуқларининг бузилишига бағишланган ҳисобот чиқарди. Унда таъкидланишича, ҳисобот даврида ҳукумат тарафдори бўлган кучлар 114 тинч фуқаронинг умрига зомин бўлган.
Мухолифат кучлари фаол бўлган ҳудудларга кириш ҳозирча имконсиз бўлганидан у ерда инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ аҳвол қай даражадалиги ҳозирча маълум эмас.
2011 йили Судандан ажралиб чиққан Жанубий Судан 2013 йилдан буён фуқаролик уруши ҳолатидадир. Президент Сальва Киир бошчилигида ҳокимият тепасида турган динка қабиласи вакиллари мухолифатга қарши олиб бораётган уруш оқибатида 2 миллиондан ортиқ одам мажбурий кўчган шахсларга айланди. 2015 йили сулҳ тузилган эди, аммо орадан бир йил ўтиб, ихтилоф яна авж олди.
Изоҳ (0)