Франция чемпионатининг 31-тур қолдирилган ўйинида «Монако» жамоаси ўз майдонида «Сент-Этьен» футболчиларини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мамлакат чемпионати якунланишига 1 тур қолганига қарамай, «Монако» мазкур ғалаба орқали Франция чемпионлигини расмийлаштирди. Учрашувда Килиан Мбаппе ва Валере Жермен ўз номини таблога ёздирди. 37 турдан кейин Леонардо Жардим шогирдлари 92 очкога эга бўлиб, энг яқин таъқибчиси «ПСЖ»дан 6 очкога илгарилаб кетди.
«Монако» сўнгги бор 17 йил аввал, 1999/2000 йилги мавсумда мамлакат чемпионлигини қўлга кириган. Жамоа ўз тарихида 8 марта Франция чемпионига айланди. Бунгача монегасклар 1960/61, 1962/63, 1977/78, 1981/82, 1987/88, 1996/97, 1999/00 йилги мавсумларда ғолиб чиққанди.
Қайд этиш жоиз, сўнгги 4 йил давомида Парижнинг «ПСЖ» клуби мамлакат чемпионлигини қўлга киритиб келаётганди.
Бундан ташқари, Леонардо Жардим қўли остидаги жамоа ЕЧЛ ярим финалига қадар етиб боришга муваффақ бўлди. «Монако» ярим финалнинг икки ўйинида (0:2, 1:2) Италиянинг «Ювентус» клубидан енгилди.
Мавзуга доир: Буффон футбол ўйнашни бошлаганида ҳали дунёга келмаган Мбаппе отаси тенги одамга гол урди
Франция чемпионати 31-турнинг қолдирилган ўйини 17 май, чоршанба
Изоҳ (0)