Республикачи сенатор Жон Маккейн АҚШдан Туркиянинг ушбу мамлакатдаги элчисини чиқариб юборишни таклиф қилди. Бунга Туркия элчисининг Вашингтондаги қароргоҳи олдида рўй берган тартибсизликлар сабаб қилиб кўрсатилди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Биз уларнинг элчисини АҚШдан чиқариб юборишимиз керак. Бундай воқеалар жавобсиз қолмаслиги лозим», — деди сенатор MSNBC телеканалига берган интервьюсида.
Маккейннинг қўшимча қилишича, ушбу воқеа муносабати билан суд суриштируви олиб борилади.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг АҚШга ташрифи куни Вашингтондаги элчихона олдида Эрдўғоннинг тарафдорлари ва унга қаршилар ўртасида тўқнашувлар юз берди. Бунинг оқибатида тўққиз киши шифохонага ётқизилди.
Изоҳ (0)