Ҳеч кимга сир эмаски, «пиратский» дастурий таъминот унинг лицензион версиясига қараганда кўпроқ оммалашган. Бунинг сабаби — нархлар. Ҳақиқатдан ҳам фойдаланувчини қўшни дўкондан 10—15 минг сўмга сотиб олиш ёки дастурчи дўсти уни текин ўрнатиб бериши мумкин бўлганда, Windows 10 дискини 100 долларга сотиб олиш шартми деган савол ўйланлантиради.
Сизга лицензияга эга бўлмаган дастурий таъминотни ўрнатиш орқали қандай муаммоларга дуч келиш мумкинлиги ҳақида батафсил тўхталмоқчи эмасмиз. Вируслар, янгилаш билан боғлиқ муаммолар, техник қўллаб-қувватлашнинг мавжуд эмаслиги ва бошқа кўплаб ёқимсиз вазиятлар ҳақида кўпчилигимиз эшитганмиз. Яхшиси, лицензион версияни ўрнатиш қандай афзалликларга эга эканлигини ҳикоя қиламиз. Улар эса ҳақиқатан бир талай.
Windows 10 нинг лицензион версияси нега керак?
Microsoft’нинг таъкидлашича, Windows 10 операцион тизимнинг охирги версиясидир. Яъни на Windows 11, на Vista+ ни кутишга ҳожат йўқ (мутахассислар фикрича, ҳар ҳолда кейинги беш йил давомида). Ўнинчи версия тўлдирилиб ва янгиланиб борилади. Янгилаб бориш эса фақат «тоза» версия эгалари учун амал қилади. Wин 10 компания тақдим этадиган синалган манбалар томонидан автоматик равишда янгилаб турилади. Янгилаш давомида вирус юқтириб олиш имконсиз, операцион тизимингиз эса Microsoft’нинг барча янги ишланмалари талабларига жавоб беради.
Ишда ёки уйда
Лицензион Windows 10 билан маълумотларингизни синхронлаштириш ёрдамида бир нечта компьютерда, масалан, ишда ёки уйда ишлаш мумкин. У, шунингдек, дастурий таъминот базасида планшетлар ва смартфонларда ҳам ишлайди.
Маълумотларни ҳимоялаш
Ахборот асрининг кириб келиши билан ер ва капиталга эгалик қилиш эмас, ахборот эгалиги биринчи ўринга чиқди. Ҳозирги пайтда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш энг долзарб масалалардан бирига айланмоқда.
Айнан шу масалада лицензион версия ўз устунлигини намойиш қилади. Windows 10 ни қўлга киритиш билан сиз маълумотлар учун юқори ишончлилик билан ажралиб турувчи ҳимояланган булутли сақлаш жойига эга бўласиз. Дастурий таъминотнинг «пиратский» версиясида хавфсизликни ҳеч ким кафолатламайди.
Текин софт ва техник кўмак
Оригинал версиянинг WindowsStore дастурлар каталогида кўплаб фойдали ва кўнгилочар дастурлар, иловалар ва кенгайтмаларни топишингиз мумкин. Бундан ташқари, бирор носозлик юзага келган тақдирда сервис техник кўмагидан фойдаланишингиз мумкин.
Расмий версияни қаердан топиш мумкин?
Афсуски, кўплаб дўконларда (йирик дўконларда ҳам) компьютерлар «пиратский» Windows билан сотилади. Агар функсионал дастурий таъминотдан тўлиқ баҳраманд бўлишни истасангиз синалган компанияларга мурожаат қилишингиз керак.
AvTech — Microsoft Direct OEM билан тўғридан-тўғри ҳамкор мақомига эга бўлган Ўзбекистондаги ягона компьютер техникалари ишлаб чиқарувчисидир.
Лицензион Windows 10 чегирма билан
Июль ойи охирига қадар AvTech’да акция: ушбу маркадаги компьютерни харид қила туриб, бор-йўғи 188 999 сўм эвазига олдиндан ўрнатилган лицензион Windows 10 га эга бўласиз. Қолаверса, компания сайтида система блоки, экран, клавиатура ва бошқа таркибий қисмларни ўз хоҳишингизга қараб танлаб, ўзингиз учун идеал компьютерни «йиғишингиз» мумкин.
Ишлаб чиқарувчида нархлар 1 500 000 сўмдан бошланади. Уни исталган шаклда (нақд, терминал, Click), ҳатто бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин. Ёқимли бонус: компания Тошкент бўйлаб текин ҳамда бутун Ўзбекистон бўйлаб пуллик (унчалик қиммат бўлмаган) етказиб бериш хизматини амалга оширади. Бундан ташқари, сайтда мунтазам чегирмалар амал қилади: омадингиз чопса, компьютерни 20 фоизлик чегирма билан харид қилишингиз мумкин.
Янада батафсил маълумотни қуйидаги манзилларда олишингиз мумкин:
- Телефон: 200-33-66
- Веб-сайт: www.avtech.uz
- Telegram: https://t.me/avtechshop
- Instagram: @avtech.uz
- Facebook: https://www.facebook.com/avtech.uz/
- VK: https://vk.com/avtech_computers_av
- ОК: https://ok.ru/group/53237552906371
Изоҳ (0)