16 май куни Тошкент шаҳри ҳудудида учта йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида маълум қилинди.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида уч киши тан жароҳати олди.
Бундан ташқари, ҳисобот куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2796 та қоидабузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан 961 тасини қўпол турдаги қоидабузарликлар, 32 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқбузарликлари ташкил этди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 16 май куни жами 1153 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 587 тасини светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ҳаракатланган, 566 тасини белгиланган тезликни меъёридан юқори тезликда ҳаракатланиш қоидабузарликлари ташкил қилди.
Изоҳ (0)