Тоғ чанғиси билан шуғулланувчи британиялик Жейми Маллнер чуқурлиги 20 метр бўлган дарага қулашини тасвирга олди. Ҳодиса Швейцария Альпларидаги Саас-Фе курортида сирпаниш давомида юз берди, деб ёзади TJournal.
Маллнер трассадаги ёриқлардан бирини пайқамай қолган ва ер тагига қулаб тушган.
«Мен яхшиман, бироқ чиқиб олишим учун ёрдам зарур», — дея хабар қилди у дўстларига.
Спортчи жиддий шикаст олмади ва рацияни ҳам синдириб қўймаганлиги туфайли унинг ёрдамида қутқарувчилар билан боғланди. Улар тезда Маллнерни топиб, уни юқорига олиб чиқди.
Изоҳ (0)