20 май куни WSB доирасида чорак финалнинг жавоб жанглари бўлиб ўтади. Шу куни Uzbek Tigers жамоаси Кубада Cuba Domadores’га қарши рингга чиқади.
«Оламспорт» нашри ўзбекистонликлар шарафини ҳимоя қилиш учун Кубага йўл оладиган боксчилар номига ойдинлик киритди. Унга кўра, Рио Олимпиадасида иштирок этган Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев ва Баҳодир Жалолов қаторида, Жасур Латипов, Элнур Абдураимов каби спортчилар ҳам Uzbek Tigers номидан рингга чиқади.
Cuba Domadores — Uzbek Tigers
-52 кг: Жасур Латипов-60 кг: Элнур Абдураимов-69 кг: Шаҳрам Ғиёсов-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев+91 кг: Баҳодир ЖалоловМаълумот учун, томонларнинг Самарқанд шаҳрида ўтган дастлабки жанглари ўзбекистонликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етганди.
Изоҳ (0)