Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Азиз Ҳайдаров «Аш-Шабаб»ни тарк этди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳайдаров «Аш-Шабаб» сафига 2011 йил — «Бунёдкор»даги фаолияти орқали қўшилганди. Ўтган 6 йил давомида «Аш-Шабаб» бир марта ҳам БАА чемпионлигини қўлга кирита олмади.
«Аш-Шабаб» якунига етган Амирлик лигасини 8-ўринда тугатди. Шундан сўнг Ҳайдаров клуби билан хайрлашишга қарор қилди.
Эндиликда у фаолиятини «Ажман» клубида давом эттиради. Келишув бир йилга мўлжалланган.
Маълумот учун, «Ажман» БАА қуйи лигасида чемпионликни қўлга киритиб, кучлилар орасига йўл олганди.
Изоҳ (0)