Москванинг Сахаров хиёбонида шаҳар ҳукуматининг беш қаватдан иборат уйларни бузишни кўзда тутувчи янгилаш дастурига қарши намойиш бошланди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Акция ташкилотчилари жами беш минггача фуқаро иштирок этадиган намойиш ўтказиш учун рухсат олди.
Акция бошланишидан ярим соат олдин Сахаров хиёбонига 3,5 мингга яқин одам тўпланди. Акция бошланадиган вақтда намойиш ўтказиладиган жойга кираверишда минглаб кишилардан иборат катта навбатлар ҳосил бўлгани кузатилди.
Кейинроқ ушбу тадбирда иштирок этиш учун 9 мингдан зиёд киши келгани маълум қилинди.
Изоҳ (0)