Латвиянинг Aerones компанияси дунёда илк бор юқори баландликдаги дрондан сакраш ғоясини амалга оширди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
28 парракли квадрокоптер парашютчи Ингус Аугсткалнсни қарийб 330 метр баландликка кўтарди. Хавф эҳтимолини камайтириш мақсадида дрон парвозни баландлиги 120 метрга тенг телекоммуникация минорасидан бошлади.
Парашютчи Амат волости ҳудудида дрондан сакради.
Маълум қилинишича, мазкур сакрашга олти ой мобайнида тайёргарлик кўрилган.
Aerones бош муҳандиси Янис Путрамснинг фикрича, мазкур воқеа компания жиддий вазифаларни амалга оширишга тайёр эканлигини кўрсатмоқда.
https://youtu.be/EOPZhRJtz9w
Изоҳ (0)