Тошкентнинг Яшнобод туманида яшовчи эркакнинг уйидан ноқонуний равишда сақланган ов қуроли топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 10 май куни ўтказилган ‘Комплекс’ тадбири давомида 1960 йили туғилган, судланмаган, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Т. Ш. хонадонининг ертўласида 16-калибрли ‘ИЖ-17’ русумли ўқотар ов қуроли, 17 дона ўқлар, икки дона гилза ва 50 грамм порохни ноқонуний сақлаб келганлиги аниқланди», — дейилади хабарномада.
Туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 248-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)