Тошкентда 11—12 май кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Форумининг ўн иккинчи мажлисида Форумга раислик Қозоғистонга ўтиши қайд этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Форум Регламентига мувофиқ, 2017—2018 йилларда Форумга раислик Қозоғистоннинг ШҲТ Миллий тадқиқот маркази мақомига эга Қозоғистон Республикаси биринчи президенти жамғармаси ҳузуридаги Жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институтига ўтиши ҳақида қарор қабул қилинди.
Тадбирда ШҲТ Форумининг навбатдаги мажлиси 2018 йил Қозоғистонда томонларнинг ўзаро келишувига биноан белгиланган санада ташкил этилиши таъкидланди.
Изоҳ (0)