41 ёшли Оксана Чусовитина тўртинчи бор ўтказилаётган «Ислом бирдамлик ўйинлари»да Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда, деб маълумот берди МОҚ матбуот хизмати.
Бокуда ўтаётган турнирнинг спорт гимнастикасида бугун — 13 май куни саралаш учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Оксана Чусовитина муваффақиятли иштирок этиб, финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Изоҳ (0)