Россиялик миллиардер Фарҳод Аҳмедов собиқ рафиқаси Татьяна Аҳмедовага 453 миллион фунт стерлинг тўлаш тўғрисидаги Лондон юқори суди қарорини бажармаслигини билдирди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Ушбу ҳукм фақат Буюк Британия ҳудудида амал қилади, у ерда эса кўпдан буён ҳеч нарсам йўқ. Мен Буюк Британия фуқароси эмасман, у ерда ҳеч қандай ишим йўқ», — деди миллиардер «РБК» нашрига берган изоҳида.
«Британия судлари ҳар доим аёллар тарафида, айниқса улар бойларнинг рафиқалари бўлса, суд орқали олинган пулларни Англияда сарфлашлари учун», — қўшимча қилди Аҳмедов.
11 май куни Лондон суди Фарҳод Аҳмедов собиқ рафиқасига 453 миллион фунт стерлинг тўлаши ҳақида қарор қилди. Бу миллиардер бойлигининг 41,5 фоизидир. Financial Times буни Лондон ажримлар тарихидаги энг йирик товон пули дея баҳолади.
Изоҳ (0)