Вашингтон КХДРга нисбатан олиб бораётган давлат терроризми сиёсати АҚШ учун ҳалокатли оқибатларни келтириб чиқаради. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги томонидан 12 май, жума куни чоп этилган меморандумда сўз юритилади, деб ёзади «ТАСС».
Ахборот агентлиги КХДР юқори раҳбариятини четлатиш ва режимни алмаштиришга эришиш учун Пхеньянга сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий босимни максимал даражада кучайтириш мақсадини қўйган АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятини танқид қилди. Ҳужжатга кўра, АҚШ ва Жанубий Корея махфий хизматларининг республика юқори раҳбариятига қарши қаратилган яқиндаги махфий операцияси КХДРда катта норозиликни юзага келтирган. «Жиноий ҳаракат»ни барбод қилишга эришилганлиги ҳақида 5 май куни КХДР давлат хавфсизлиги вазирлиги вакили томонидан маълум қилинган эди.
Меморандумда таъкидланишича, бундай вазиятда КХДР армияси ва халқи ўз-ўзини мудофаа қилиш мақсадида энг қатъий жавоб чораларини қўллайди.
«Оқ уй ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган давлат терроризми сиёсатининг барча плюс ва минусларини баҳолаши ва Пхеньянга нисбатан душманлик муносабатини қайта кўриб чиқиши лозим», — дейилади меморандумда.
Изоҳ (0)