12 май куни Буюк Британиянинг бир қанча минтақасида Миллий соғлиқни сақлаш хизмат шафелигида ишловчи барча шифохоналарда бир пайтнинг ўзида техник бузилиш рўй берди. Ушбу носозлик хакерлик ҳужуми билан боғлиқ, деб хабар бермоқда Meduza.
Бир қатор тиббиёт муассасаларида телефон ва компьютерлар ишдан чиқди. Шифохоналар қоғоз-ручкага қайтишга мажбур бўлди. Айрим шифокорлар зудлик билан ёрдам талаб қилинмайдиган мижозларни қабул қилишни вақтинчалик чеклаб қўйди.
The Guardian’га кўра, зарарланган ускуналарда ишни қайта бошлаш учун товон пули тўлаш талаби ифодаланган хабарлар пайдо бўлмоқда. The Telegraph ҳам ҳужум блокдан чиқариш учун товон пули талаб қилувчи вирус ёрдамида амалга оширилганини тасдиқлади.
Бузилиш Лондон, Ноттингем, Камбрия, Блэкберн, Блэкпул, Дербишир ва Хартфордширда жойлашган камида 16 шифохонада рўй берди.
Изоҳ (0)