WSB таснифида ўтаётган бокс мусобақасининг чорак финалидан жой олган икки учрашув бўлиб ўтди.
Унинг биринчисида Қозоғистоннинг Astana Arlans клуби Россияда меҳмон бўлиб, Patriot Boxing Team устидан 3:2 ҳисобида зафар қучди. Томонларнинг Қозоғистондаги жавоб жанглари 20 май куни бўлиб ўтади.
Astana Arlans ва Patriot Boxing Team гуруҳ босқичида ҳам ўзаро тўқнаш келган бўлиб, ҳар икки беллашувда ҳам қозоғистонлик спортчилар зафар қучганди: Россияда 3:2, Қозоғистонда 4:1.
Эртага — 13 май куни Uzbek Tigers ҳам чорак финалда кўриниш беради ва Самарқанд шаҳрида Cuba Domadores клубини синовдан ўтказади.
Изоҳ (0)