«ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги «ўлим гуруҳлари» маъмури, Санкт-Петербург шаҳрида ҳибсга олинган Филипп Будейкин суд олдида ўсмирларни ўз жонига қасд қилишга чақирганини тан олди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Санкт-Петербургнинг Октябрьский туман суди Будейкинни 2017 йил 20 августга қадар ҳибсда сақлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Жавобгар ўз айбини тан олгани ҳамда ҳибс муддати узайтирилганига қарши бўлмагани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқда «Филипп Тулки» ники остида рўйхатдан ўтган фойдаланувчи ўсмирларни ўз жонига қасд қилишга чақириб келгани боис ҳуқуқ-тартибот идораларининг диққатини тортган эди. У ҳибсга олинди, айни пайтда унга қарши қўзғатилган жиноий иш кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)