Ғузорнинг «Шўртан» футбол клуби сербиялик футболчи Урош Милославлевичдан эндиликда қарздор эмас. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри маълумот берди.
Аввалроқ ФИФА Ўзбекистон футбол федерацияси олдига жиддий талаб қўйгани айтилган бўлиб, «Шўран» 10 кун ичида қарзини қайтармаса, 2018 йилги мавсумни мамлакат Биринчи лигасида ўтказиши керак эди.
Берилган муддат ичида «Шўртан» қарзини қайтарган. Милославлевич Ғузор клубидан 46 минг АҚШ доллари ундириб олган бўлиб, бу пуллар вақтида қайтарилмагани учун фоиз сифатида яна 13 минг талаб қилгани борасида маълумот бор эди.
«Шўртан» футболчига қанча пул бергани маълум қилинмаган. Клуб расмий сайти қарздорлик ҳақида ҳам, ФИФА талаби ҳақида ҳам, қарзнинг қайтарилгани борасида ҳам маълумот бермаган.
Изоҳ (0)