Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ президенти Дональд Трамп билан ўтказилган биринчи учрашув якунлари бўйича берган матбуот анжуманида тадбирда халқаро муаммоларни биргаликда ҳал қилиш борасида келишувга эришилганини айтиб ўтди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Унинг матбуот анжумани Россиянинг АҚШдаги элчихонасида бўлиб ўтди.
Ўз навбатида, Трамп Оқ Уйда ташкил қилинган матбуот анжуманида Лавровдан сўнг Давлат департаментининг собиқ раҳбари Генри Киссинжер билан учрашганини айтиб ўтди. Трамп Россия вакили билан учрашувини «жуда ва жуда яхши» деб баҳолади.
Шунингдек, Трамп Киссинжер билан Россияни, Туркияни ва бошқа масалаларни муҳокама қилгани маълум бўлди.
«Лавров билан жуда ва жуда яхши учрашув бўлди. Суриядаги даҳшатли қотилликлар имкон қадар тўхтатилишини истаймиз ва барчамиз шу мақсад йўлида ишламоқдамиз», — хулоса қилди АҚШ раҳбари.
Изоҳ (0)