Телекоммуникацион лицензияларга даъвогарлар томонидан тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлардан уч позиция олиб ташланади. Бу чора Ўзбекистон ҳукумати қарорида кўзда тутилган. Унинг лойиҳаси норматив-ҳуқуқий актларни муҳокама қилиш порталида эълон қилинди, деб хабар беради «Газета.uz».
Телекоммуникацион лицензияга эга бўлишни истаган даъвогарлар ёнғин хавфсизлиги ва санитар назорат органларидан талаб ва меъёрларга мувофиқлик тўғрисидаги хулоса, шунингдек, телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича мутахассисларнинг олий маълумот тўғрисидаги дипломлари копиялари ҳамда меҳнат дафтарчалари нусхаларини тақдим этиши талаб қилинмайди.
Бундан ташқари, 1 июлдан интернет-клублар фақат «Ягона ойна» марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан лицензия олади, 2018 йил 1 январдан эса лицензиялар электрон шаклда тақдим этилади.
Изоҳ (0)