Ўзини Wheelie King деб атайдиган япониялик мотоциклчи Масару Абе мопеднинг орқа ғилдирагида 500 километр масофани босиб ўтиб, 25 йиллик рекордни янгилади. Аввалги рекорд 330 километрга тенг эди, деб ёзади «Мотор».
Абе мопеднинг орқа ғилдирагинда 600 километр масофани босиб ўтишни режалаштирганди, бироқ 13 соатлик сафардан кейин унда чидаб бўлмас оғриқлар пайдо бўлди.
Япониялик рекордни Kawaguchi Auto Race автодромида ўрнатди. 33 ёшли мотоциклчи ҳажми 125 куб сантиметрга тенг мопеддан фойдаланди. Сафар вақтида ёқилғи тугаб қолмаслиги учун унинг рулига махсус алмашувчи ёқилғиги контейнер ўрнатилганди.
Бир неча соатдан кейин Абенинг белида оғриқ пайдо бўлди, аммо у ҳайдаётган вақтида оғриқ қолдирувчи дорини қабул қилди. Саккиз соат ўтгач, япониялик мотоциклчи аввалги рекордни янгилаб бўлганди. Абе 13 соатдан кейин таслим бўлди.
Ҳаётимдаги энг кучли оғриқни бошдан ўтказдим. Иккала қўлим увушиб қолди, уларни сезмай ҳам қолдим. Кўз олдим хиралашди. Мен қисман ҳушимда эдим.Масару Абе
Изоҳ (0)