Поль Погбанинг 2016 йилги мавсумдаги трансфери юзасидан Халқаро футбол уюшмаси ФИФА текширув бошлади, деб хабар берди «Чемпионат».
Футболчининг «Ювентус» сафидан «Манчестер Юнайтед»га кўчиб ўтиши 105 миллион еврони ташкил қилган бўлиб, бу футбол тарихидаги энг қиммат трансферга айланганди.
Маълум бўлишича, мазкур трансфер бошида турган футбол агенти Мино Райола 49 миллион евро ишлаб олган бўлиши мумкин. Бу эса ФИФА эътиборини ўзига тортган.
Аниқлик киритилишича, «Манчестер Юнайтед» Погбанинг трансфери борасидаги ҳужжатларни ФИФАга тақдим этган. Бунда гап «Ювентус» ҳамда Райола футболчининг трансферидан ўзаро келишиб, пул ишлаб олган бўлиши мумкинлиги ойдинлашиши мумкин.
«Юнайтед» Погбага ҳафтасига 197 минг евро тўлайди ва ҳар йили бонус сифатида 4 миллион евро бериб туради.
Изоҳ (0)