Эртага — 10 май куни Европа Чемпионлар лигасининг ярим финал жавоб ўйинида «Атлетико» ва «Реал» клублари ўзаро майдонга тушади.
«Висенте Кальдерон» аренасида бўлиб ўтадиган Мадрид дербисини туркиялик рефери Жунайт Чақир бошқариб боради. УЕФА қарорига кўра унга қанотларда Бариш Шимшек ҳамда Али Палабийик ёрдам беради.
«Championat.asia» бунда 2013 йилги Европа Чемпионлар лигасидан жой олган «Манчестер Юнайтед» — «Реал Мадрид» ўйинини ёдга олган. Ўшанда Чақир баҳсталаб вазиятда мезбонлардан Нанини четлатиб, Мадрид клубининг ярим финалга йўл олишига кўмаклашиб юборганди.
Маълумот учун, Мадрид дербисининг «Сантьяго Бернабеу»да ўтган биринчи ўйинида «Реал» Криштиану Роналдунинг хет-триги эвазига 3:0 ҳисобида зафар қучганди.
Изоҳ (0)