Шотландиянинг Абердин шаҳрида замонавий санъат кўргазмаси ташкилотчилари ташрифчилар томонидан қолдириб кетилган ананас мевасини экспонат сифатида қабул қилиб, уни ойна остига жойлаштирди. Воқеага Daily Mail эътибор қаратди.
Нашрнинг қайд этишича, Роберт Гордон университетининг 22 ёшли талабаси Руиари Grey дўстлари билан кўргазмага ташриф буюрганида ҳазил тариқасида мевани бўш столга ташлаб кетди. Бир неча кундан кейин талаба кўргазмага яна ташриф буюрди ва қолдириб кетилган ананас ойна билан муҳофаза қилиб қўйилганига гувоҳ бўлди.
Мен ананас столда яна қанча туриши ва одамлар унинг санъат эканига ишониш-ишонмаслигига гувоҳ бўлмоқчи эдим.Руиари Greyнинг дўстларидан бири Ллойд Жек Twitter’даги саҳифасида ананас суратини юклади ва ойна билан ўралганини кўриб, ҳайратга тушганини ёзди.Руиари Grey, талаба
Изоҳ (0)