Ўзбекистонлик рефери Бахтиёр Намозов Бразилия ва Таити термалари ўртасида бўлиб ўтган соҳил футболи бўйича Жаҳон чемпионатининг финал учрашувини бошқариб борди. Бу Ўзбекистон тарихида биринчи бор кузатилди, деб ёзди ЎФФ матбуот хизмати.
27 апрель — 7 май кунлари Багам оролларида соҳил футболи бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Бахтиёр Намозов унинг ҳал қилувчи финалида ишлади. Унда Бразилия 6:0 ҳисобида Таити устидан ғалаба қозониб, ўз тарихида беш карра жаҳон чемпионига айланди (худди катта футболдаги каби).
Бахтиёр Намозов нафақат ўзбекистонлик ҳакамлар орасида, балки осиёлик қолган реферилар орасида ҳам тарихда илк бор Жаҳон чемпионатининг финалида ҳакамлик қилди.
Мен бахтлиман. Аҳир ҳар бир ҳакам финал беллашувини бошқаришни орзу қилади.Бахтиёр Намозов, футбол ҳаками
Мундиалда 43 ёшли ўзбекистонлик рефери гуруҳ босқичининг икки учрашувида ишлади: Польша — Бразилия 4:7 ва Бразилия — Таити 4:1. Бундан ташқари, чорак финалда бўлиб ўтган Бразилия — Португалия ўйинини ҳам бошқарди. Унда америкалик футболчилар 4:3 ҳисобида ғолиб чиқди.
Бахтиёр Намозов Уммон ва Япония термалари ўртасидаги 2015 йилги Осиё чемпионати финалини ҳам бошқарганди.
Изоҳ (0)