Туркиянинг Коня шаҳрида жойлашган истироҳат боғида «Эркин қулаш» аттракционида одамлар ўтирган гондола қулади. Аттракционда 17 киши бор эди, уларнинг ўн нафари жароҳат олди, деб хабар беради «Вестник Кавказа».
Механизм одамларни 25 метр баландликка кўтариб, пастга туширди, аммо ерга икки метр қолганда трос узилиб кетиши оқибатида одамлар қулаб, металл платформага урилди.
Айни пайтда воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)