Жанубий Африканинг Кейптаун шаҳрида 130 метрли дарахтлар устидан ўтган йўлак бўйлаб сайр қилиш мумкин. Бу йўл Кирстенбош ботаника боғида жойлашган. «Фотошедеври» нашри ана шу мўъжизакор йўлнинг фотосуратлари жамланмасини тақдим этди.
Кўприкнинг яратувчилари — меъмор Марк Томас ва муҳандис Генри Феган. Йўлак ўрмонда бошланиб, секин-аста юқорига кўтарилиб боради. Эртаклардаги сеҳрли йўлакни эслатувчи кўрик 12 метр баландликдан ўтади.
Кристенбош боғи юз йил аввал яратилган. Унда ўсимликларнинг камёб турлари сақланади ва ҳудуддаги ўсимлик дунёси билан танишишга имкон беради.
Изоҳ (0)