Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бугун — 7 май куни Осиё чемпионатининг сўнгги бокс кечаси бўлиб ўтади.
Охирги кундан ўрин олган финалларнинг барчасида ўзбекистонлик боксчилар рингга чиқади. Бунга қадар мезбонлардан тўрт спортчи Осиё чемпионига айланган бўлса, чорак финалда қолиб кетган Санжар Турсунов плей-оффдаги ғалабаси билан Германиядаги Жаҳон чемпионатига барибир илиниб олганди.
Бугун Ҳасанбой Дўстматов, Жасур Латипов, Иқбол Холдоров, Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Баҳодир Жалолов жанг қилади.
Маълумот учун, терма жамоанинг энг оғир вазндаги аъзоси Баҳодир Жалолов Astana Arlans’га қарши Қозоғистонда кечган жангда бугунги рақиби Камишбек Конкабаевдан енгилган, ўша куни Uzbek Tigers 1:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. Бугун Жалоловда ўша жанг учун реванш олиш имконияти бор.
Шаҳрам Ғиёсов ҳам Astana Arlans’га қарши жангни бой берганди. Бироқ бугун унга умуман бошқа боксчи рақиблик қилади.
Изоҳ (0)