Рио—2016 чемпиони Ҳасанбой Дўстматов Осиё чемпионатининг ярим финалига йўл олди ва Германияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати чиптасини қўлга киритди.
Тошкентда бўлиб ўтаётган қитъа чемпионатининг илк жангини Шри-Ланкадан келган спортчига қарши ўтказиб, зафар қучган Дўстматов, чорак финалда қозоғистонлик Жомарт Ержандан устун келди. «Оламспорт» нашрининг аниқлик киритишича, уч раунд давом этган жангнинг барча раундида ўзбекистонлик спортчи ўз устунлигини намойиш қила олган.
Изоҳ (0)