Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бир ҳафта ичида Тошкентнинг иккинчи гранд клуби раҳбариятида ўзгариш бўлди. 26 апрель куни «Пахтакор»нинг янги раҳбарияти расман таништирилган бўлса, 2 май куни «Бунёдкор»га янги раҳбарлар тайинланди.

Фото: SkyscraperCity

Фото: SkyscraperCity
«Бунёдкор» матбуот хизматининг хабар беришича, «ЎзТрансГаз АК бошқарув раисининг ўринбосари Улуғбек Ашуров клуб президенти этиб тайинланган.

Шу кунга қадар «қалдирғочлар» бош директори сифатида фаолият кўрсатган Бахтиёр Бобоев ўз хоҳишига кўра ариза ёзган ва ишдан бўшаган. Унинг ўрнига ўз вақтида Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари сифатида ишлаган Мурод Алиев тайинланган.

Маълумот учун, «Бунёдкор» Бахтиёр Бобоев раҳбарлигида кетма-кет уч йил давомида мамлакат чемпионлигини қўлга кирита олмади. Шунинг икки йилида Олий лигадаги энг паст натижасини қайд этиб, чемпионатни 4-ўринда якунлади.

«Бунёдкор», шунингдек, Осиё Чемпионлар лигасида ҳам муваффақиятсиз иштирок этиб, кетма-кет уч йил гуруҳ босқичидан чиқа олмади. Шунингдек, 17 ўйиннинг 16 тасида рақибларини мағлуб эта олмаганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...
Дунё
Сайфулло Соипов 2017 йил Нью-Йоркда юз берган терактда айбдор деб топилди. У ўлимга ҳукм қилиниши мумкин