Дунёнинг турли мамлакатларида оддий аҳоли истиқомат қиладиган уйларнинг кўриниши аслида қандай эканлигига AdMe эътибор қилди.
Япония
Токио дунёдаги энг аҳолиси кўп ва қиммат мегаполислардан бири ҳисобланади. Шунинг учун фақат ўзига тўқ японларгина кенг хонали уйларда яшаши мумкин. Одамларнинг кўпчилиги шу каби кичик квартиралардан истиқомат қилади.
Битта хонанинг ўзида ҳам ётоқхона, ҳам меҳмонхона ва ошхона жой олган. Бурчакдан эса музлатгич жой олган.
Даҳлиздаги сариқ эшик ортида эса жавон, ҳожатхона ва ҳатто ошхона жойлашган.
Испания
Испанияликлар асосан кўп қаватли уйларда истиқомат қилади. Қиролликнинг исталган шаҳридаги оддий ҳудудлар ҳудди шу кўринишга эга.
Оқ деворлар, тош поллар ва деразадаги дарчалар — испан хонадонларининг мажбурий атрибути ҳисобланади. Бу каби шароитлар иссиқ ёздан омон чиқишда ёрдам беради.
Аммо қишда жуда совуқ бўлади, чунки кўплаб хонадонларда иситиш тизими мавжуд эмас. Аҳоли электр иситгичлардан фойдаланади. Шуни таъкидлаш керакки, Испанияда электр энергияси жуда қиммат.
Швеция
Эътиборли жиҳати шундаки, ертўлалардан унумли фойдаланиш: у ерда велосипедлар сақланади, бутун уй учун кир ювиш хонаси вазифасини бажаради, баъзида эса тренажёрлар ҳам ўрнатилади.
Шунингдек, ҳар бир хонадоннинг ертўласида яширин-сақлаш хонаси мавжуд. Барча кераксиз, аммо ташлаб юборишга кўз қиймайдиган нарсалар айнан шу ерда сақланади.
Ва албатта дунёга машҳур швед интерьери. Скандинавия услубидаги оддий хонанинг кўриниши: оқ деворлар, оппоқ жиҳозлар, ёрқин рангдаги безаклар, улкан деразалар ва пардаларнинг йўқлиги.
Буюк Британия
Ҳеч бир инглиз агар танлаш имконияти бўлса кўп қаватли уйда яшашни истамаган бўларди. Британия шаҳарлари четидаги уйлар шу каби кўринишга эга.Кўплаб уйларда марказий иситиш тизими мавжуд эмас ва ресурсларни доимий тежаш уйнинг ички кўринишига таъсир этади. Уйнинг барча хоналарида гиламчалар, елвизакка қарши ёстиқчалар, пастак юмшоқ курси, қалин жун рўмол, ёстиқчалар ва, албатта, камин бўлиши керак.
Шунингдек, кўпчилик учун ноқулай бўлган — икки жўмракли раковина: биридан совуқ, иккинчисидан иссиқ сув чиқади.
Жанубий Корея
Кореяликларнинг 80 фоизи бир хил қолипдаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилади. Узоқдан кўриниши учун уйларнинг рақамлари катта қилиб иншоатнинг юқори қисмига ёзиб қўйилади.Корейс хонадонларида коридор бўлмайди. Ҳатто «коридор» сўзининг ўзи улар учун нотаниш.
Кореяда хонадонлар унчалик катта эмас, бироқ доим улкан деразалар сабаб ёрқин. Шу сабабли хоналар кенг кўринади.
Австралия
Австралия аҳолисининг 30 фоизи кўп қаватли уйларда истиқомат қилади, лекин бу кўрсаткич доимий равишда ортиб бормоқда.Австралияда битта оила ўртача майдони 80—120 квадрат метрга тенг учта ётоқхонаси мавжуд уйда истиқомат қилишади. У ерда ётоқхонадан ташқари меҳмонхона, ошхона, баъзида иккинчи меҳмонхона, кир ювиш учун кичкина хона, иккита ҳожатхона ва гараж жойлашган.
Ҳиндистон
Ҳиндистонда ўзига тўқ оила ўзининг кўп хонали шахсий уйида истиқомат қилади. Бу каби уйлар асосан икки қаватли, ички қисмида ҳовлиси ҳам мавжуд.Бу каби уйларнинг интерьери замоваий ғарб билан анъанавий шарқ дизайнининг қоришмасига ўхшаб кетади. Пастки қаватда омбор, юқорида — меҳмонларни қабул қилиш учун серҳашам хоналар жойлашган.
Куба
Кубадаги шаҳарлари асосан 1—2 қаватли бетон уйлардан иборат. Энг эътиборли жиҳати уларнинг деразаларида ойна йўқ. Ойна ўрнига ёғоч, баъзида темир жалюзилардан фойдаланишади.Куба пойтахти, Гавананинг марказий қисмидаги уйлар юқори шифтли, қадимий жиҳозлар ва интерьерга эга бўлиб, санъат асарлари каби кўриниш намойиш этган.
Америка Қўшма Штатлари
Бу ерда уйлар яшаш учун максимал тайёр, уйнинг барча қисмига гиламлар тўшалган, сантехник ва ошхона техникаси билан жиҳозланиб, тайёр ҳолда топширилади.Энг муҳим қоида: нечта ётоқхона бўлса — шунча ванна бўлиши керак.
Америка уйлари интерьерининг эътиборли жиҳати улар жуда қиммат кўринади, қулай ва шу билан бирга жуда оддий.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)