Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 8-турида Самарқанднинг «Динамо» клуби энг кўп мухлис тўплади. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.
Самарқанд клуби бунга қадар «Шўртан», «Навбаҳор» ва «Бухоро» жамоаларига қарши уй учрашувларида ҳам ишқибозлар ташрифи бобида пешқадам бўла олганди.
8-турда энг кам томошабин энг кўп гол урилган ўйинга келди: «Локомотив» — «Обод». Рауф Инилеев шогирдларининг мавсумдаги энг йирик мағлубиятига 500 дан кўпроқ мухлис гувоҳ бўлди.
8-тур мухлислари
«Динамо» — «Сўғдиёна» 2:2 (12.805 томошабин)«Қизилқум» — «Насаф» 1:1 (7.538)«Шўртан» — «Қўқон—1912» 2:3 (3.517)«Машъал» — «Бунёдкор» 1:0 (2.896)«Пахтакор» — «Навбаҳор» 1:0 (1.552)«Металлург» — «Бухоро» 1:2 (1.429)«Нефтчи» — «Олмалиқ» 1:1 (1.250)«Локомотив» — «Обод» 7:0 (515).Эслатма. 7-тур Наманганнинг «Навбаҳор» клуби мухлис тўплаш борасида пешқадам бўлганди.
Изоҳ (0)