Жозе Моуриньо бошчилик қилаётган «Манчестер Юнайтед» АПЛнинг кетма-кет 25 учрашувида мағлуб бўлмай, клуб рекордини ўрнатди.
Манчестер дербисида «Сити» билан 0:0 ўйнаган «Юнайтед» рекордни такрорлаганди, «Суонси»га қарши ўйинда қайд этилган 1:1 ҳисобидан кейин эса мағлубиятсиз рекорд янгиланди.
Шунингдек, «манкунианлар» дуранглар сони бўйича Премьер-лига рекордини янгилаб қўйди. Шу кунга қадар АПЛнинг ҳеч бир клубига битта мавсумда 14 бор дуранг ўйнаш насиб қилмаганди.
Қизиқ томони, «Юнайтед» 10 та дурангни «Олд Траффорд»да қайд этган ва рақибларини ўз уйида таслим қила олмаган.
«Юнайтед» навбатдаги икки турни сафарда «Арсенал» (7 май) ва «Тоттенҳэм» (14 май) клубларига қарши ўтказади.
Уэйн Руни
Яқиндагина «Манчестер Юнайтед» учун энг кўп гол урган футболчига айланиб, бу борада Бобби Чарльтонни ортда қолдирган Уэйн Руни, «Суонси»га қарши ўйиндан кейин АПЛда энг кўп гол урган иккинчи футболчига айланиб олди.
«Суонси» дарвозасига пенальтидан урилган гол Руни учун АПЛдаги 150-аниқ зарба бўлди. Ҳужумчи бу борада Эндрю Коул ҳамда Фрэнк Лэмпарддан ўзиб кетди.
АПЛда энг кўп гол уриш Алан Ширерга насиб қилган. Унинг ҳисобида 190 та гол бор.
Изоҳ (0)