ЖЧ—2018 саралашидан ўрин олган Эрон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги такрорий беллашув вақти эълон қилинди, деб хабар берди ЎФФ матбуот хизмати.
8-турдан жой олган тўқнашув 12 июнь куни Теҳрондаги «Озоди» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан 21:15 да, Тошкент вақти билан 21:45 да старт олади.
ЖЧ—2018 саралашининг «А» гуруҳида Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистон 12 очко билан гуруҳда 3-поғонани эгаллаб турибди.
Томонларнинг Тошкентда бўлиб ўтган биринчи ўйинида форслар 1:0 ҳисобида зафар қучган бўлиб, Самвел Бабаян устозлик қиладиган Ўзбекистон термаси рақиб дарвозасига битта ҳам аниқ зарба бермаганди.
Маълумот учун, такрорий ўйиндаги ғалаба Эрон учун Россия мундиали эшикларини очади. Ортда қолган турлар давомида Карлуш Кейруш шогирдларини ҳеч ким мағлуб эта олмаган.
Изоҳ (0)