Бир неча йил давомида Бразилиянинг энг бадавлат одами ҳисобланган тадбиркор Эйке Батиста 30 апрель, якшанба куни уй қамоғига ҳукм қилинди. Бизнесмен суд жараёнини кутган «Бангу» жазони ижро этиш муассасасидан озод этилиш жараёнини Globo телеканали намойиш этди, деб ёзади «ТАСС».
Собиқ миллиардер жазони Рио-де-Жанейро Ботаника боғи яқинида жойлашган икки қаватли данғиллама уйда ўтайди. Батистага ўзи алоқадор ҳисобланган коррупция иши бўйича бошқа гумонланувчилар билан мулоқот қилиш тақиқланган. Бундан ташқари, полиция олдиндан огоҳлантиришсиз унинг уйида пайдо бўлиш ҳуқуқига эга.
29 апрель, шанба куни ОАВлари Бразилия олий суди судьяси Жилмар Мендес коррупция иши бўйича суд жараёни давомида Батистани ҳибсдан озод этиш ҳақида қарор қилганлиги ҳақида хабар берган эди. Бироқ бир неча соатдан сўнг янги қарор чиқарилиб, собиқ миллиардер уй қамоғига ҳукм қилинди.
Батиста январь ойи охирида гумонланиб ҳисбга олинган эди. У Рио-де-Жанейро штати собиқ губернатори Сержиу Кабралга 16,5 миллион доллар пора берганликда айбланмоқда. Губернатор ўтган йилнинг ноябрь ойида коррупцияда гумон қилиниб ҳисбга олинган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)