Британиялик машҳур физик ва космолог Стивен Хокинг сунъий интеллект келажакда инсоният тараққиётининг ҳалокатига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда у Мобил интернет глобал конференцияси доирасида бўлиб ўтган Пекиндаги видеоконференция давомида маълум қилди, деб ёзади Forbes.
«Сунъий интеллектнинг ривожланиши инсоният учун энг ижобий билан бир қаторда энг қўрқинчли омилга айланиши мумкин. Биз у юзага келтириши мумкин бўлган таҳдидни англашимиз лозим», — дейди олим.
Хокинг энг янги технологиялар инсонни табиат олдида ожиз қилиб, таназзулга олиб келиши мумкинлигидан ташвишланмоқда. Олимнинг фикрича, тирик қолиш учун табиий эволюция ва кураш шароитларида бу муқаррар ҳалокатни англатади.
Шу билан бирга, Хокинг сўзларига кўра, сунъий интеллектга ақл билан ёндашилганда у одамларга дунёдаги кўплаб муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради.
Изоҳ (0)