Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов тўп сурадиган «Ал-Жаиш» Қатар Валиаҳд шаҳзодаси кубогининг финалида «Ас-Садд»га қарши саф тортди.
«Ас-Садд» мавсумни кумуш медаллар билан якунлаган бўлса, «Ал-Жаиш» тўртинчи ўрин билан чекланишга мажбур бўлганди. Кубок финалида ҳам «Ас-Садд» устунроқ эканини кўрсатди ва 2:1 ҳисобида зафар қучиб, бош совринга эга чиқди.
Сардор Рашидов «Барселона»нинг собиқ юлдузи Хави тўп сурадиган жамоа дарвозасига чемпионат ўйинида ҳам гол урганди. Кубок финалида ҳам шу ҳол такрорланди, бироқ гол «Ал-Жаиш»га фойда келтирмади.
https://www.instagram.com/p/BTegckjlfnG/?taken-by=alkasssports
Эслатма. Ўзбекистонлик Санжар Шоаҳмедов ҳам чемпионат ўйинида Хави жамоадошларининг дарвозасини аниқ ишғол қилганди.
Сардор Рашидов «Ал-Жаиш»нинг ярим финалдаги ўйинида ҳам гол уриб, 90-дақиқада жамоасини финалга етаклаганди. Ўшанда унинг жамоадошлари мамлакат чемпиони «Лаҳвия» устидан 3:2 ҳисобида ғолиб чиққанди.
Қатар Валиаҳд шаҳзодаси кубоги Финал 29 апрель, шанба
Изоҳ (0)