Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия ФВВ Сибирдаги ёнғинларни ўчириш бўйича фаолиятини кучайтирди. Бутун қишлоқ тўлиқ ёниб кетган Иркутск вилоятига Ил-76 ва Бе-200 самолётлари етиб келди, деб ёзади «Вести.ru».

Фото: «Вести.ru»

Фото: «Вести.ru»

Иркутск, шунингдек, Бурятия, Байкалорти ва Красноярск ўлкасига 26 минг ҳарбий ташланган. Қуруқ об-ҳаво ва маҳаллий аҳолининг эҳтиётсизлиги оқибатида ҳар куни ёнғиннинг янги ўчоқлари юзага келмоқда. Президент фармони билан барча жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатилади.

Зима қишлоғидаги ёнғин жуда тез аланга олганлиги маълум қилинмоқда. Аҳоли ҳужжатлар ва қимматбаҳо буюмларни олишга зўрға улгурди. Тезлиги соатига 140 километрни ташкил қилган шамол табиий офат кўламини янада кенгайтирган.

Ёнғин кўплаб аҳоли пунктларида кечаси — одамлар ухлаётган пайтда етиб келган. Иркутск қишлоғи каби, Бурятияда ҳам Черёмушки қишлоғи бутунлай ёниб кулга айланди.

Ўрмон ёнғинлари Сибирь федерал округининг учта субъектида ҳамон давом этмоқда. Иркутск вилоятида 2 минг гектардан ортиқ майдондаги 44 та ёнғин ўчоғи бартараф этилмоқда.

Красноярск ўлкасида ҳам 50 та ёнғин ўчоғи қайд этилган. Бурятияда ёнғин ўчоқлари камроқ бўлса-да, олов минг гектардан ортиқ майдонни эгаллаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди