Американинг WGRZ телеканали об-ҳаво маълумотлари бошловчиси Патрик Хаммер видеокамера объективига чиқиб олган ўргимчак туфайли жонли эфирни узиб қўйишига бир баҳя қолди, деб ёзади «РИА Новости».
Хаммер об-ҳаво маълумотларини эълон қилаётганида панорама экранида харита сурати Нью-Йорк шаҳри манзараларига ўзгарди. Қуш парвози баландлигидан суратга олаётган видеокамера объективига чиқиб олган ўргимчак эса бошловчини қўрқитиб юборди.
«Бу нима?», — дея савол берди Хаммер кадр ортидан. «Она табиат», – дея жавоб қайтарди унинг ҳамкасбларидан бири.
Аммо воқеа якунига етмади. Ўргимчак ўз тўри билан майда чивинни тутиб, уни жонли эфирда ея бошлади.
«Қизиқ, кейинги қурбон ким бўлар экан», — дея ҳазил қилди бошловчи. Шундан кейин ўргимчак у томонга ҳаракатлана бошлади. Хаммер эса кадрдан чиқиб кетди.
Бошловчи экрандаги сурат об-ҳаво маълумотига ўзгартирилганидан кейин ўз ишини давом эттирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)