Жорий йилнинг 28 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Республика ихтисослаштирилган педиатрия ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт марказлари раҳбарларининг ахбороти эшитилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Йиғилишда таъкидландики, республика ихтисослаштирилган марказларининг вилоят ва туман тиббиёт муассасалари билан ўзаро ҳамкорлиги, касалликлар профилактикаси, ташхис қўйиш ва даволаш масалаларида малакали кадрларга бўлган талаб ва эҳтиёжнинг юқорилиги парламент ва жамоатчилик назоратининг доимий эътиборидаги вазифага айланмоқда.
Кун тартибидаги Республика ихтисослаштирилган педиатрия ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт марказлари раҳбарларининг ахборотини эшитишдан аввал депутатлар ушбу тиббиёт муассасаларининг фаолияти билан яқиндан танишди, уларнинг аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси ва ҳолатини ўрганиб чиқди.
Амалий мулоқот ва савол-жавоб тарзида ўтган мажлисда иккала марказ раҳбарлари ўз фаолиятлари юзасидан тақдимот ўтказди.
Мажлис якунида депутатлар ушбу марказлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирди.
Муҳокама этилган масалалар юзасидан Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилинди ва унинг ижроси назоратини мунтазам олиб бориш ҳамда таҳлилини юритиш каби вазифалар белгилаб олинди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)