Италиянинг Corriere dello Sport нашри Европанинг энг олди 20 журналисти иштирокида сўровнома ўтказиб, бугунги кунда дунёнинг энг кучли футбол мураббийи ким деган саволга жавоб топишга ҳаракат қилди.
«Sports.ru»нинг аниқлик киритишича, Италия нашрининг сўровномасида Corriere dello Sport, The Times, L’Equipe, Mediaset, Sky, Tuttosport, Rai Sport, Guerin Sportivo, La Repubblica, Corriere della Sera, Bild, beIN SPORTS каби машҳур ОАВ журналистлари иштирок этган.
Натижалар бугунги кунда италиялик мутахассисларнинг устунлигини кўрсатиб берди. Чунки дастлабки уч ўрин айнан италияликликларга тегишли бўлди.
Туриннинг «Ювентус» клубини кетма-кет А серия чемпиони қилаётган, икки йил аввал клубини Чемпионлар лигасининг финалига қадар олиб чиққан, жорий мавсум эса «Барселона»ни қолдириб кетган Массимилиано Аллегри жами 167 очко тўплашга муваффақ бўлди.
Италия терма жамоаси билан Евро—2016 да ёрқин ўйинлар кўрсатган, кейинроқ эса Лондоннинг «Челси» клуби қаддини бир йилнинг ўзидаёқ тиклай олган Антонио Контега иккинчи поғона насиб қилди. «Бавария» устози Карло Анчелотти кучли учликни якунлади.
Қизиқ томони, «Реал» ва «Барселона» клубларига устозлик қилаётган мутахассислар саккиз ва тўққизинчи ўрин билан чекланишга мажбур бўлди.
Мураббийлар рейтинги
1. Массимилиано Аллегри — «Ювентус» (167 балл)2. Антонио Конте — «Челси» (156)3. Карло Анчелотти — «Бавария» (137)4. Диего Симеоне — «Атлетико» (130)5. Жозе Моуриньо — «Манчестер Юнайтед» (114)6. Хосеп Гвардиола — «Манчестер Сити» (108)7. Леонарду Жардим — «Монако» (97)8. Зинедин Зидан — «Реал» (87)9. Луис Энрике — «Барселона» (59)10. Унаи Эмери — «ПСЖ» (45).Маълумот учун, 20 нафар журналистнинг ҳар бири сўровнома учун 10 нафардан мутахассис номини ёзиб берган. Уларда биринчи ўринда кўрсатилган мураббийга 10 очко, сўнгги ўриндагисига 1 очкодан бериб, якуний натижалар чиқарилган.
Изоҳ (0)