Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Американинг United Airlines авиакомпанияси Чикагодан учаётган самолёт салонидан куч ишлатиб тушириб юборилган йўловчи билан муросага эришди. Бу ҳақда жабрланувчининг адвокати маълум қилди, деб хабар берди Reuters.

Фото: «Интерфакс»

Фото: «Интерфакс»

Товон пули қанчани ташкил этиши маълум қилинмади. Авиакомпания «3411 рейсида содир бўлган можаро бўйича барча масъулиятни» ўз бўйнига олганини таъкидлади.

Компания жабрланган йўловчи билан муросага келиб бўлгач, мижозларга хизмат қилишни яхшилашга йўналтирилган дастур амалга ошишини интизорлик билан кутаётганини маълум қилди.

9 апрель куни 69 ёшли шифокор Дэвид Дао билан бўлиб ўтган можаро Чикаго аэропортида содир бўлган эди.

Аввалроқ, United Airlines ҳаво кемасида жой етмай қолган тақдирда ўз хоҳиши билан парвоздан воз кечган йўловчиларга 10 минг долларга қадар тўлашга ваъда қилган. Авиакомпания мижозларга хизмат қилиш сиёсатига умумий миқдорда янги 10 та асосий ўзгартириш киритганини эълон қилганди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди