Ўзбекистон МХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўтган йили 22 876 нафар қоидабузарни қўлга олди. Бу ҳақда 28 апрель кунги брифингда қўмита вакили маълум қилди, деб хабар беради Uz24.
Қўлга олинганлар орасида 7343 нафари давлат чегараларини бузиб ўтган, 6887 нафари чегара тартибини, 7272 киши чегара қоидасини ва 1374 нафари Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибини бузган.
Халқаро террорчилик ташкилотларига алоқадор бир киши ва қидирувда бўлган ўн нафар шахс қўлга олинган.
Бундан ташқари, қўмита томонидан 271 дона қурол-аслаҳа, жумладан, тўрт дона ўқотар қурол, 255 дона ов милтиғи, 12 дона пневматик қурол, 13453 дона ўқ-дори, икки дона F-1 гранатаси ва 3,6 кг портловчи моддалари чегарадан олиб ўтилишининг олди олинган.
Шунингдек, ҳисобот даврида чегарачилар 205 кгдан ортиқ наркотик воситалар контрабандасига чек қўйган.
Изоҳ (0)